Ултратовушли текширув (УТТ)га тайёргарлик

Боботик препарати ултратовушли текширувга тайёргарлик олдидан қўлланилади

Боботик препарати ичакларда газлардан халос бўлиш орқали қорин бўшлиғи аъзолари кўринишини яхшилашга ёрдам беради
Боботик препарати – пациентни ташхислаш тадқиқотларига тайёрлаш учун ёрдамчи препарат
Текширувдан бир кун олдин ва текширув кунида Боботик препарати томчилари тадқиқотнинг ташхислаш аҳамиятини оширади
Қорин бўшлиғи аъзоларининг ултратовушли текшируви аллақачон кундалик тиббий текширувга айланган. Терапевтдан жарроҳгача турли хил ихтисосли шифокорлар катта ёшдаги пациентларга ва болаларга ушбу оғриқсиз ва зарарсиз муолажани тавсия этадилар. Ултратовушли текширув ёрдамида жигар, ўт пуфаги, меъда остидаги без, талоқ, ичаклар, буйраклар ҳолати баҳоланади. Шу туфайли иш куни қисмини Ултратовушли текширув мутахассиси қабули учун сарфлаб: “Яхши кўринмаяпти... иккинчи марта келишингизга тўғри келади” сўзларини эшитиш икки баравар аламлидир

Ултратовушли текширувга яхшилаб тайёргарлик кўриш керак:

1
1,5 - 2 кун олдин газ ҳосил қиладиган маҳсулотларни истисно қилиш
Текширувгача 1,5 - 2 кун олдин ўз рационидан газ ҳосил бўлишини кучайтирадиган маҳсулотларни (хом сабзавотлар ва мевалар, ловия, нўхат, тузланган карам, шарбатлар, қора нон, сут, шунингдек газланган ичимликларни) истисно қилиш керак
2
8-12 соат олдин ҳеч нарса емаслик ва ичмаслик
Текширувгача 8-12 соат олдин ҳеч нарса емаслик ва ичмаслик керак. Чунки қорин бўшлиғи ултратовушли текшируви, одатда, эрталабки соатларда ўтказилади: кечки пайт одам ҳеч нарса емайди ва унга текширувдан сўнг фақат кечроқ нонушта қилиш кифоя бўлади. Агар ултратовушли текширув кечки пайт ўтказилса, бундан олдин кун бўйи давомида оч қолишига тўғри келади
3
Боботик препаратини қабул қилиш
Боботик препарати пациентни қорин бўшлиғи аъзоларининг рентгенологик ва ултратовушли текширувлари каби айрим ташхислаш тадқиқотларига тайёрлаш учун ёрдамчи препарат сифатида, шунингдек гастроскопия ва дуоденоскопияда қўлланилади
Боботик препаратини қандай қабул қилиш керак?
Текширувгача 1 кун олдин
суткада 2 марта (эрталаб ва кечки пайт)
Эмадиган болалар ва 3 ёшгача бўлган болалар
10 томчи
(25 мг симетикон)
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар
16 томчи
(40 мг симетикон)
6 ёшдан катта бўлган болалар
20 томчи
(50 мг симетикон)
Эрталаб, текширув куни, оч қоринга, битта дозани такрорлаш керак
Боботик препарати: пуфакчаларга қарши курашиш
Боботик препарати ичаклардаги газ пуфакчаларини газдан кўпик ва шиллиқни суюқликка ва эркин газга айлантирган ҳолда парчалайди, у ичакларда сўрилади ёки ичаклардан табиий йўл орқали чиқарилади
Боботик препарати ёрдамида текширувга тайёрланиш мумкин, бу қуйидагилар имконини беради:
Сифатли визуализацияни таъминлаш, демак янада аниқ ва тўғри ташхис ва сифатли даволанишни таъминлаш
Такрорий текширув ўтказиш учун вақт, куч ва маблағлар йўқотилишидан сақланиш