Савол-жавоб

Ёш оналар санчиқларда нималарни билишлари керак?

Янги туғилган чақалоқларда нима учун санчиқлар пайдо бўлиши юзасидан ҳозиргача ягона фикр йўқ. Чақалоқ ичакларида ортиқча газ ҳосил бўлишига кўплаб факторлар сабаб бўлади, деб ҳисобланади. Булар қуйидагилардан иборат:

  • меъда-ичак йўли этилмаганлиги;
  • марказий нерв тизими этилмаганлиги;
  • нотўғри овқатлантириш техникаси;
  • озиқ-овқатга чидамсизлик;
  • ичакларда ортиқча газ маҳсули (метеоризм);
  • аномал ичак бактериал флораси;
  • ичаклар перисталтикаси бузилиши;
  • туғилгандан сўнг гормонал ўзгаришлар;
  • бола томонидан ҳам, эмизадиган она томонидан ҳам антибиотиклар қабул қилиниши;
  • ортиқча овқатлантириш;
  • боланинг ташқи таъсир этувчи воситаларга юқори реаксияси (масалан, онанинг ёки ҳар икки ота-онанинг безовталиги ёки асабийлашиши). Шунингдек, чақалоқ санчиқлари ривожланишига онанинг умумий соғлиғи, масалан, унда туғишдан кейинги депрессия ёки тез-тез мигренлар мавжудлиги ҳам сабаб бўлиши маълум.
Йўқ, санчиқлар – касаллик эмас. Чақалоқ санчиқларини бемалол бола меъда-ичак йўли ишлашининг функсионал ҳолати деб номлаш мумкин, бунда ичакларда унинг деворларига босим қиладиган пуфаксимон шиллиқ тўланади. Айнан шу туфайли ҳам бола қорнида оғриқ пайдо бўлади.
Йўқ. Санчиқлар тахминан чақалоқларнинг 70 фоизини безовта қилади. Улар, одатда, 3 ҳафталикдан 6 ҳафталиккача ёшда, баъзан эса олдинроқ бошланади ва 4 ойлик ёшда мустақил равишда, бирон-бир даволашни талаб қилмаган ҳолда ўтиб кетади. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, баланинг йиғиси ҳар доим ҳам унда санчиқ борлиги тўғрисида “сигнал” бермайди. Чунки йиғлаш – чақалоқнинг мулоқот воситаси бўлиб, у йиғи ёрдамида ўз эҳтиёжларини, шу жумладан руҳий ҳолатини ҳам билдиради. Акс ҳолда, мурғак бола катталар эътиборини жалб қилолмайди.
Санчиқларда чақалоқ йиғиси хуружсимон хусусиятли бўлади. Яъни, бола тўсатдан, бирон-бир алоҳида сабабсиз, кучли ва давомий йиғлашни бошлайди. Худди шундай у тўсатдан йиғлашни тўхтатади. Одатда, бундай ҳолат кечки пайт ёки кундузи юз беради. Бунда, чақалоқ оёқларини қимирлатади, кучанади, унинг юзи қизаради, қоринчаси шишган кўринади. Бунинг барчаси газлар чиқиши ўзига хос товушлари билан бирга кечади.
Чақалоқлар санчиқлари симптомларининг аниқ таърифи йўқ. Чақалоқни санчиқлар безовта қилаётганлигини педиатр ўзига хос “учлик қоидаси” асосида айтиши мумкин. Бу бирон-бир сабабсиз хуружсимон йиғлаш эпизодлари ҳафтада 3 кун давомида суткада 3 соатдан кўпроқ давом этган ва энг камида 3 ҳафта давом этган ҳолатдан иборат. Бироқ, санчиқларни ташхислаш учун янада янги тавсияларга асосан ушбу симптомлар бир ҳафта давомида кузатилишининг ўзи этарли.
Даволашни талаб қиладиган касаллик белгилари эмас, балки айнан санчиқлардан далолат берадиган бир неча асосий белгилар мавжуд. Агар бола, доимий кундузги ёки кечки йиғлашга қарамай, тана вазни яхши ўсаётган ва бўйи чўзилаётган бўлса, иштаҳаси яхши бўлса, кун давомида фаол бўлса ва уни тошмалар, тана ҳарорати ошиши, меъда бузилиши шаклида бошқа хавотирли симптомлар безовта қилмаётган бўлса, демак у соғлом. Бироқ, агар Сизни бола хатти-ҳаракатида барибир нимадир хавотирга солаётган бўлса, албатта педиатрга мурожаат қилинг.
Емизадиган она таомлари хилма-хил ва ратсионал бўлиши кераклиги ҳозирда исботланган факт. Агар она соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилса, бу унинг боласида санчиқ пайдо бўлиши сабабига айланиши эҳтимоли кам.
Емизадиган она оғир ёғли таом ва ичаклар шишига сабаб бўладиган маҳсулотлар (оқбошли карам, ловия, нўхат, узум, майиз, қора нон, қўзиқорин, шоколад, қаймоғи олинмаган сут), ўткир зиралар ва газланган ичимликлар, маринадлар ва ҳаддан ташқари тузланган эгуликдан сақланиши керак.
Нотўғри кўкрак бериш чақалоқларда санчиқлар пайдо бўлишининг тез-тез учрайдиган сабабларидан бири ҳисобланади. Эмизиш вақтида чақалоқ томонидан ҳавонинг ютиб юборилиши ҳаддан ташқари шошилиб эмаётганида ва онанинг эмчак учини этарлича зич қамраб олмаган ҳолатда юз беради. Ҳаво меъдага тушиб, сўнгра ичаклар томон ўтади, бу эрда оғриқ сезгилари пайдо бўлади. Бундан сақланиш учун эмизиш техникасига эътибор беринг: чақалоқ лаблари билан эмчак учини зич қамраб олиши, хотиржам бўлиши ва ҳаддан ташқари тез овқатланмаслиги керак. Овқатлантириш вақтида чақалоқ томонидан ҳаво ютилишидан сақланиш имкони бўлмаган ҳолатда, уни 10-15 дақиқа давомида вертикал “тик” ҳолатда кекириш пайдо бўлгунгача ушлаб туринг. Бунда, элкасига бўш қўл билан бироз уриб қўйиш мумкин.
Санчиқлар чақалоқларни кўкракдан эмизиш вақтида ҳам, сунъий овқатлантириш вақтида ҳам бир хил даражада безовта қилади. Сунъий овқатлантиришдаги болада, агар аралашмани тайёрлаш қоидасига амал қилинмаса (ҳаддан ташқари сув билан суюлтирилган ёки керагидан ортиқ қуюқлаштирилган) ёки аралашма нотўғри танланган бўлса, санчиқлар безовта қилиши мумкин. Мурғак бола аралашмани ҳаддан ташқари тез ичиб қўймоқдами? Бу ҳам санчиқнинг кенг ёйилган сабаби. Бундай ҳолатда, бола ҳаво ютиб юбормаслиги учун тешиги кичкинароқ сўрғич танланиши керак.
Агар бир неча кун кетма-кет бола Сизни йиғиси билан безовта қилмаса ва унинг кайфияти яхши бўлса, бу чақалоқ санчиқ давридан ўтганлиги ва унинг қоринчасидаги оғриқ спазмалари ортда қолганлиги сигнали ҳисобланади. Бу юз берадиган ўрта ёш – 3 ой. Вақтидан илгари туғилган болаларда санчиқлар 5-6 ойгача безовта қилиши мумкин ва бу меъёрий ҳолат ҳисобланади.
Боботик препарати таркибига кирадиган симетикон болалар учун хавфсиз ҳисобланади ва эмизикли давридан қўлланилиши мумкин. Энг муҳими – у меъда-ичак йўлида сўрилмайди ва ўзгармаган шаклда чиқарилади. Ушбу хусусияти туфайли у деярли ножўя таъсир этмайди. Узоқ вақт қўлланилган ҳолатда ҳам ножўя таъсирлар пайдо бўлмаганлиги исботланган. Жуда кам ҳолларда, ҳар қандай дори препарати қўлланилганидаги каби препаратнинг таркибий моддаларига шахсий сезувчанлик пайдо бўлиши мумкин.
Боботик препарати – 10 йилдан кўпроқ давр қўлланиш тажрибасига эга, дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан эвропадаги ота-оналар томонидан ишонч билдирилган бренд ҳисобланади.

Боботик препаратининг афзалликлари:

  • Эмизикли давридан бошлаб болалар учун хавфсиз;
  • Санчиқ сабабига таъсир этади, ичакларда сўрилмайди;
  • Узоқ вақт қабул қилиш мумкин, чунки дори препарати одатланишни чақирмайди;
  • Ишлаб чиқариш шакли фойдаланиш учун қулай.