Орқага
Чақалоқлар санчиқлари: улар бола учун хавфлими?
Апрел, 2022
178 марта кўриб чиқилган
Қуйидагилар билан ўлашинг: :
санчиқлар
эмизувчи оналарга

Кичкинтой учун ичак санчиқлари ҳақиқатдан ҳам хавфлими ва ички органларнинг ишида муаммолар ҳақида сигнал берадими? Келинг, буни аниқлайлик

Уч нафар онадан деярли икки нафари болада ичаклар санчиқларига дуч келади. Чақалоқ санчиқлари – улғайишнинг табиий жараёни бўлиб, дунёда барча болаларнинг 70% гача қисмида ўтиб кетади. Ўз моҳияти бўйича санчиқлар – юқори газ ҳосил бўлиши туфайли пайдо бўладиган ичакларнинг функсионал оғриқ спазмаларидан иборат. Ичакларда газ пуфакчалари тўпланади ва ичак деворларига босим қилишни бошлайди, бу оғриқ спазмаларини чақиради. Шу сабабли ҳам бола йиғлай бошлайди

Кескин йиғлашдан ташқари санчиқлар симптомлари

Одатда, санчиқлар бола туғилганидан сўнг 3-ҳафтадан бошлаб безовта қилишни бошлайди. Улар унчалик ёқимли бўлмаган ҳолат билан бошланади: бунгача қорни тўқ ва хотиржам чақалоқ кундузи, кўпроқ эса кечки пайт тўсатдан қаттиқ йиғлай бошлайди. Онанинг таҳликага тушмаслиги қийин, тўғрими? Бироқ, аслида, агар йиғи билан бирга кечадиган бошқа симптомларни ҳам қайд этсак, хотиржам нафас олиш ва мурғак бола аҳволини энгиллатиш учун ҳаракат қилишни бошлаш мумкин

Шундай қилиб, агар чақалоқ йиғлаётганда оёқларини бураса ёки қорнига тортса, кескин буришса, қорин шишиб кетган бўлса ва буларнинг барчаси газнинг чиқиши билан бирга бўлса, бу санчиқлардир. Санчиқларнинг яна бир белгиси - ўткир бошланиш ва оғриқли спазмнинг бир хил кескин тўхташи, бунинг натижасида чақалоқ бирдан йиғлашни тўхтатади. Одатда, чақалоқ газлар чиқиши ёки ичак ҳаракати пайдо бўлиши биланоқ, дарҳол тинчланади.

Янги туғилган чақалоқларда санчиқлар пайдо бўлиш сабаблари

Самарали даволашни танлашдан олдин, биринчи навбатда, санчиқлар пайдо бўлиш сабабини аниқлаб олиш керак. Шифокорлар янги туғилган чақалоқлар қоринчасида оғриқлар пайдо бўлишига олиб келадиган бир неча факторларни санаб ўтадилар

Биринчи навбатда, бу меъда-ичак йўли аъзолари, шунингдек марказий нерв-тизими ҳали этилмаганлиги. Чақалоқда санчиқлар пайдо бўлишининг бошқа тез-тез учрайдиган сабаблари қуйидагилардан иборат:

Она озиқ-овқатидаги бирон-бир маҳсулотга чидамсизлик ёхуд агар бола сунъий овқатлантирилса, мос бўлмаган аралашма;
Юқори метеоризм;
Гормонал ўзгаришлар;
Ҳаддан ташқари тез овқатлантириш ва бола меъдасига ҳаво тушиши;
Керагидан ортиқча овқатлантириш ;
Чақалоқнинг она аҳволига сезувчанлиги (она ҳаддан ташқари безовта ёки асабийлашган);
Онанинг зарарли одатлари (масалан, чекиш янги туғилган чақалоқда санчиқ пайдо бўлишига сабаб бўлади).

Болада санчиқлар ҳолатида даволаш ва профилактик чора-тадбирлар

Чақалоқларда ичаклар санчиқларини самарали даволаш учун ушбу муаммо нима билан боғлиқлигини тушуниш ва уни бартараф қилишга уриниб кўриш керак. Масалан, агар бола кўкракдан эмизилса, она овқатланишига болада ичаклар шишини чақирадиган хавфли маҳсулотлар истисно қилинган ҳолда тузатиш киритиш. Мурғак бола сунъий овқатлантириладими? Бошқа аралашма танлаш юзасидан педиатр билан маслаҳатлашиш керак.

Шунингдек, боланинг қандай овқатланишини кузатинг. Тез овқатланиш ҳавони ютишга сабаб бўлади, у меъдадан ичакларга ўтади ва оғриқни чақиради. Овқатлантиришдан сўнг болани ортиқча ҳаво чиқариб юборилгунгача вертикал ҳолатда ушлаб туришга ҳаракат қилинг.

Ёқимли энгил массаж ва қоринчага илиқ грелкача қўйиш санчиқларни бартараф қилишга ёрдам беради. Шунингдек, она мурғак болани эчинтириши ва уни ўз қорни устига ётқизиб қўйиши мумкин. Бундай ҳолат чақалоқ қоринчасини иситади ва унинг мушакларини бўшаштиради, бу газлар чиқарилишига ёрдам беради. Санчиқдан халос бўлишнинг яна бир варианти – мурғак болани илиқ сувда чўмилтиришдан иборат.

Бутун дунёда эътироф қилинган доимий санчиқларни даволаш ва профилактика қилишнинг янада самарали усули полимер диметилсилоксаннинг диоксид кремний билан аралашмасидан иборат симетикон моддаси асосини ташкил этадиган препаратлар қўлланилиши ҳисобланади. Симетикон чақалоқ ичакларида сўрилмайди, газ чиқариш функсиясини аъло даражада бажаради ва ножўя таъсирлар қолдирмаган ҳолда бола организмидан ўзгармаган шаклда чиқарилади. Препаратнинг таъсир этиш механизмлари шунга асосланганки, симетикон газ пуфакчалари деворларини юпқалаштиради, шу туфайли улар ёрилади ва газлар табиий йўл орқали чиқарилади, бунда пайдо бўлган суюқлик эса ичаклар деворлари томонидан сингдириб олинади. Энг муҳими, препарат таъсири у ичакларга тушганидан сўнг айнан бир неча дақиқадан кейин бошланади, унинг доимий равишда қўлланилиши эса боғлиқликни чақирмайди.

Ҳозирда Боботик препарати янги туғилган чақалоқлар учун энг замонавий симетиконли препарат ҳисобланади. Боботик препарати формуласи организм томонидан энгил ҳазм қилинади, фойдаланишда қулай ва қанд моддасини сақламайди. Томчиларни сув ёки кўкрак сути билан аралаштириш, аралашмага қўшиш ёки кўкракдан эмизиш вақтида эмчак учига томизиш мумкин. Чақалоқда санчиқ хуружидан сақланиш учун препаратнинг бор-йўғи 16 томчиси этарли бўлади.

Болада санчиқ ҳолатида қачон хавотирланиш керак?

Одатда, чақалоқ санчиқлари ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бироқ, баъзан санчиқлар организмдаги бузилишлар тўғрисида “сигнал” беради, бундай ҳолатда дарҳол педиатрга даволашни буюриши учун мурожаат қилиш керак. Агар санчиқлар тана ҳарорати ошиши, серсув ич келиши, тана вазни кучсиз ошиши, тошмалар пайдо бўлиши каби хос бўлмаган симптомлар билан бирга кечадиган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг ва қўшимча текширувлардан ўтинг.

Материаллар асосида:

Орқага
Қуйидагилар билан ўлашинг: :
Кейинги мақола